Ишга киритиш учун пул сўралди: Нурафшон ва Чироқчида мансабдорлар ушланди

Нурафшон ва Чироқчи туманларида фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, пул олган шахслар ушланди.
Тезкор тадбирда Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош ҳисобчиси Л.С. икки нафар фуқарони фаррош вазифасига ишга жойлаштириш эвазига 1 000 АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.
Чироқчи туманида эса тиббиёт бирлашмасига қарашли оилавий шифокорлик пункти мудири Қ.Л. фуқарони ҳамшира лавозимига ишга киритишни ваъда қилиб, 500 АҚШ долларини олган пайтда ушланди.
Ҳар икки ҳолат бўйича Жиноят кодексининг фирибгарлик ва пора бериш билан боғлиқ моддалари асосида жиноят ишлари қўзғатилди.
Айни пайтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг































Изоҳлар 0
…