Алимент тўлашдан қочиб юрган ота Урганчдаги қурилиш биносидан топилди

Алимент тўлашдан қочиб юрган ота Урганчдаги қурилиш биносидан топилди
Қисқача

Алимент тўлашдан қочиб қидирувда бўлган қарздор М.Д. Урганч шаҳридаги янги қурилаётган кўп қаватли уй қурилишида норасмий ишлаётгани аниқланди. 01.08.2026 йил ҳолатига унинг бир нафар фарзанди таъминоти учун алиментдан 63,5 млн. сўм қарздорлиги йиғилган. М.Д. Янгиариқ туманига олиб борилиб, унга нисбатан расмийлаштирилган ҳужжатлар судга юборилган ва 06.08.2026 йилдаги қарор билан 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Алимент ундируви билан боғлиқ ижро ҳужжатлари ижросини таъминлаш юзасидан, алимент тўлашдан бўйин товлаб қидирувда юрган  шахсларнинг аниқлаш борасида тизимли ишлар олиб борилиб, уларнинг иш ҳужжатлари судларга ўтказилиб, тегишли чоралар кўрилмоқда.

Мажбурий ижро бюросининг Янгиариқ тумани бўлими иш юритувида бўлган қарздор М.Д. фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 04.06.2014 йилдаги суд буйруғига асосан ундирувчи М.Н. фойдасига бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун алимент пулини тўлаб бориши белгиланган бўлса-да, у белгиланган алимент пулларини ўз вақтида тўламасдан келган.

Натижада, 01.08.2026 йил ҳолатига алиментдан 63,5 млн. сўм қарздорлиги йиғилиб қолган ва қарздорга нисбатан қидирув эълон қилинган.

Бошқарманинг қидирув шўъбаси ходимлари томонидан олиб борилган қидирув ҳаракатлари жараёнида қарздор М.Д. Урганч шаҳридаги янги қурилаётган кўп қаватли уйнинг қурилишида норасмий равишда ишлаб келаётганлиги аниқланган.

Олиб борилган қидирув тадбирлари давомида қарздор М.Д. Янгиариқ туманига олиб борилган ва бўлим давлат ижрочиси Ғ.Тиллаев томонидан унга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, тўпланган ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 47-4-моддасига асосан Жиноят ишлари бўйича Янгиариқ тумани судига юборилган.

Суднинг 06.08.2026 йилдаги қарори билан қарздор М.Д.га 15 (ўн беш) сутка маъмурий қамоқ жазоси қўлланилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан муҳокама қилингЯнгиликни таҳлил қилинг, фойдали маслаҳатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар