ЖЧ-2026. Элдор Шомуродов: «Асосий омил психология бўлди»

1 дақиқа ўқиш662
ЖЧ-2026. Элдор Шомуродов: «Асосий омил психология бўлди»
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Россиянинг «Sport-Експресс» нашри ЖЧ-2026 даги тарихий дебютини якунлаган Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов билан эксклюзив суҳбат уюштирди.
  • Суҳбат давомида Шомуродов ҳисобда олдинда бўлганда хатолар бошланишига асосий омил психология бўлганини таъкидлади.
  • Шунингдек, футболчи Португалия билан ўйиндан (0:5) кейин ҳеч ким билан футболка алмаштиришга кайфияти бўлмаганини билдирди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Жаҳон чемпионатидаги тарихий дебюти нафақат юртимизда, балки хорижда ҳам катта қизиқиш билан кузатилди. Хусусан, Россиянинг нуфузли “Спорт-Экспресс” нашри мусобақадаги иштирокини якунлаган терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов билан эксклюзив суҳбат уюштирди.

Қуйида ушбу интервьюнинг матнли шаклини эътиборингизга ҳавола этамиз.

«Ҳисобда олдинда бўлсак, хатолар бошланади»

— Фабио Каннаваро жамоага тажриба етишмаганини, айниқса, иккинчи бўлимда режалаштирилмаган ҳолда узун узатмаларга ўтиб кетганингизларни айтди. Ростдан ҳам шундай бўлдими?

— Ҳа, албатта. Бу ерда асосий омил психология бўлди. Ҳисобда олдинда бўлсангиз, ҳар қандай ҳолатда ҳам гол ўтказмаслик ва устунликни сақлаб қолишни хоҳлайсиз. Шунинг учун хатолар бошланади. Биз тўпни яхши назорат қила олмадик ва ўйлайманки, рақиб бизни шунинг учун жазолади.

— Голли узатма вазиятида Аббосбек Файзуллаев тўпга текканми?

— Унинг ўзи текканини айтди. Умид қиламанки, ассист айнан унга ёзилади.

«Жаҳон чемпионатидаги голни ҳаётингиз давомида эслаб юрасиз»

— Жаҳон чемпионатида гол урганингиз сиз учун қанчалик муҳим?

— Албатта, мен учун бу муҳим. Барибир ҳаёт давомида Жаҳон чемпионатида урган голингизни эслаб юрасиз. Агар ғалаба қозонганимизда эса янада яхши бўларди.

— Португалия билан ўйиндан (0:5) кейин ким биландир футболка алмаштирдингизми?

— Йўқ. Ўша пайтда ҳеч ким билан футболка алмаштиришга кайфиятим йўқ эди.

Каннаваронинг жамоага берган даражаси

— Каннаваро жамоага нималар бера олди?

— Жуда кўп ижобий нарсалар. Бирма-бир санаб ўтирмайман. Бизда унинг барча ғояларини тўлиқ ўзлаштириш учун вақт етарли бўлмади. Лекин профессионаллик нуқтаи назаридан у футболчиларга жуда кўп нарсани ўргатди ва юқори даражада ўйнаш учун қандай футболчи бўлиш кераклигини кўрсатди.

— Россияда фаолиятингизга ҳисса қўшган инсонларга нимадир демоқчимисиз?

— Бизга мухлислик қилган, бизни қўллаб-қувватлаган барчага катта раҳмат айтаман. Ҳаммасига салом ва миннатдорлик билдираман.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?