Сурияда ўзбекистонлик жангари қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

1 дақиқа ўқиш421
Сурияда ўзбекистонлик жангари қуролли ҳужум оқибатида ҳалок бўлди

Суриянинг Идлиб вилояти яқинидаги Ал-Фуа шаҳарчасида ўзбекистонлик жангарилардан бири номаълум қуролланган шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда Syriahr нашри хабар берди.

Маълум қилинишича, ҳужум вақтида у автомобилида бўлган ва номаълум шахслар машинага тўғридан-тўғри ўқ узган. Оқибатда у воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлган шахс аввал “Ҳайъат Таҳрир аш-Шом” таркибидаги “Қизил калтаклар” бўлинмасида фаолият юритган.

Ҳодисадан сўнг ҳудудда хавфсизлик чоралари кучайтирилди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар воқеа тафсилотларини аниқлаш, ҳужумни содир этган шахсларни топиш ҳамда далилларни йиғиш бўйича суриштирув ишларини бошлаган.

Нашрнинг қайд этишича, ушбу воқеа Суриянинг шимоли-ғарбий ҳудудларида сўнгги вақтларда кузатилаётган суиқасдлар ва қуролли ҳужумлар фонида содир бўлган. Бу эса айрим ҳудудларда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар ҳануз сақланиб қолаётганини кўрсатмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?