“HOWO” юк машинаси солиқ қарздорлиги учун хатланиб аукционга қўйилди

1 дақиқа ўқиш75
“HOWO” юк машинаси солиқ қарздорлиги учун хатланиб аукционга қўйилди

Мажбурий ижро бюросининг Сергели туман бўлими иш юритувида Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг қарорига асосан қарздор “B.” МЧЖдан ундирувчи Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси фойдасига 107 271 779 сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати бўйича мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

Мазкур ижро ҳужжати Бюронинг Сергели туман бўлими иш юритувига 2026 йил 29 июнь куни келиб тушган бўлиб, давлат ижрочиси томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда ижро иши қўзғатилиб, қарздор корхонага ихтиёрий муддатда қарздорликни бартараф этиш ҳақида тегишли талабнома юборилган.

Белгиланган муддатда қарздорлик ихтиёрий тартибда тўланмаганлиги сабабли давлат ижрочиси томонидан қарздор корхонанинг мол-мулкий ҳолати ўрганилиб, унга тегишли бўлган мол-мулклар аниқланган.

Ўрганишлар натижасида корхона балансида мавжуд бўлган “HOWO” русумли юк автотранспорт воситаси аниқланиб, у белгиланган тартибда хатланган.
Шундан сўнг транспорт воситаси баҳоланиб, унинг бозор қиймати 440 951 000 сўм этиб белгиланган.

Қонунчилик талабларига мувофиқ мазкур автотранспорт воситаси реализация қилиш мақсадида “E-auksion” электрон онлайн аукцион платформасига жойлаштирилган.

Ҳозирги вақтда автотранспорт воситасини электрон аукцион орқали сотиш ишлари олиб борилмоқда. Аукцион натижаларига кўра тушган маблағлар белгиланган тартибда солиқ қарздорлигини қоплашга йўналтирилади

Мажбурий ижро бюроси томонидан суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари ижросини таъминлаш, шунингдек давлат бюджети олдидаги қарздорликларни ундириш бўйича чора-тадбирлар изчил давом эттирилмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?