Тошкентда Matiz ёниб кетди

9 сентябрь куни Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманида Matiz русумли автомобил ёниб кетди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 13:31 да Зулфияхоним кўчасида автомобил ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни соат 13:33 да бартараф этган.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.































Изоҳлар 0
…