Шаҳзод Султонов онасига янги машина совға қилди

Актёр Шаҳзод Султонов онасига янги автомобил совға қилди. У бу ҳақдаги хушхабарни Instagram саҳифасида улашган суратлари орқали маълум қилди.
Суратларда актёрнинг онаси учун харид қилинган янги автомобил акс этган. Машинага “Онажонимга” деган ёзув туширилгани ҳам кўринади. Бу эса актёрнинг онасига бўлган меҳрини яна бир бор намоён этган.
Пост остида кўплаб кузатувчилар Шаҳзод Султоновни табриклаб, автомобил онасига муборак бўлишини тилаган. Изоҳларда актёр ва унинг онасига илиқ тилаклар билдирилган.

Маълумот учун, Шаҳзод Султонов 1996 йил 27 январда Тошкент шаҳрида туғилган. Актёрнинг 16 июн куни тўйи бўлиб ўтди. У шу пайтгача бир қатор фильмлар ва видеоклипларда суратга тушган.






























Изоҳлар 0
…