Чорсу яқинидаги автобусда ёнғин: тафсилотлар маълум бўлди (видео)

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида 7-автобус саройига қарашли автобусда ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида транспорт воситаси зарар кўрган, бироқ жабрланганлар қайд этилмаган.
Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармаси маълумотига кўра, 7 ноябрь куни соат 12:01 да Лайлитоғон кўчасида автобус ёнаётгани ҳақида хабар келиб тушган.
Шундан сўнг қутқарув экипажлари воқеа жойига етиб бориб, ёнғинни бартараф этиш ишларини бошлаган. Аланга қисқа вақт ичида назоратга олиниб, соат 12:09 да тўлиқ ўчирилган.
Маълум қилинишича, ёнғин 7-автобус саройига тегишли транспорт воситасида содир бўлган. Ҳодиса оқибатида автобусга зарар етган, фуқаролар орасида жабрланганлар йўқ.
Ҳозирча ёнғин келиб чиқиш сабаблари ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.































Изоҳлар 0
…