Москвада эркак такси ва полиция машиналари устига сакради (видео)

Москвада эркак такси ва полиция машиналари устига сакради (видео)

Москвадаги «Алексеевская» метро бекати яқинида эркак бир нечта автомобиль, жумладан, такси ва полиция машинасининг устига сакраб, можаро чиқарди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа BMW ҳайдовчиси такси унга халақит бериб, уни айланиб ўтишга уринганидан кейин бошланган. Эркак машинасидан тушиб, йўлда турган бошқа автомобилларнинг устига сакрай бошлаган.

Гувоҳларнинг айтишича, у ўзини «Иванов Иван Андреевич» деб таништирган. Эркак ўзининг актёр эканини, машҳурлигини ва айни пайтда кино суратга олаётганини айтган.

Унинг «томошаси»дан такси ва бошқа автомобиллар билан бирга полиция машинаси ҳам четда қолмаган. Эркак навбатдаги сакрашларидан бирида ҳуқуқ-тартибот ходимларининг хизмат автомобили устига чиққанидан сўнг қўлга олинган.

Москва 24 маълумотига кўра, эркак воқеа давомида қилмишларини телефонга тасвирга олган ва кейин полиция бўлимига олиб кетилган. Айрим хабарларда у мажбурий психиатрия даволашига юборилгани айтилган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар