Чилонзорда ҳаракатланаётган машина устига дарахт қулади

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида кутилмаган ҳодиса содир бўлди. 1 октябрь куни кечаси ҳаракатланиб бораётган автомобиль устига дарахт синиб, қулаб тушган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ.
Бу ҳақда Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бош бошқармаси хабар берди.
Қайд этилишича, воқеа соат 23:59 да Чилонзор тумани ҳудудидан ўтувчи Кичик ҳалқа кўчасида рўй берган. Ҳаракат вақтида синган дарахт тўсатдан йўлда кетаётган автомобиллардан бири устига қулаб тушган.
Ҳодиса ҳақида хабар тушиши билан воқеа жойига қутқарув экипажлари ҳамда ҳамкорликдаги хизматлар зудлик билан йўналтирилган. Масъул ходимлар томонидан зарур тезкор чоралар кўрилган.
Олиб борилган ишлар натижасида йўлда юзага келган тўсиқлар бартараф этилган. Шундан сўнг Кичик ҳалқа кўчасида автомобиллар ҳаракати қайта тикланган.
Расмий маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида фуқаролар орасида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган.






























Изоҳлар 0
…