Жиззахда 10 ёшли болага нисбатан зўравонликда гумонланган эркак вафот этган ҳолда топилди

Жиззах вилоятида 10 ёшли болага икки ой давомида жинсий зўравонлик қилганликда гумонланган 53 ёшли эркак вафот этган ҳолда топилди. Дастлабки маълумотларга кўра, гумонланувчи қидирувга берилганидан бир кун ўтиб, 4-октябрь куни қурилиши тугалланмаган бинода ўз жонига қасд қилган ҳолатда аниқланган.
Хабарларга кўра, жабрланувчи бола гумонланувчининг турмуш ўртоғига яқин қариндош бўлган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилгани ва тергов-суриштирув ишлари олиб борилаётгани айтилмоқда.
Гумонланувчининг ўлими билан боғлиқ ҳолатларни аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар воқеанинг барча тафсилотларини ўрганмоқда.
Мазкур ҳолат бўйича Portal24.uz Бош прокуратурага расмий сўров юборган, бироқ хабар эълон қилинган вақтга қадар идорадан жавоб олинмаган.
Тергов давом этмоқда. Воқеага якуний ҳуқуқий баҳо тергов натижалари ва тўпланган далиллар асосида берилади.































Изоҳлар 0
…