Намангандаги 5 яшар қизнинг зўрланиши билан боғлиқ ишни Бош прокурор ўз назоратига олди

1 дақиқа ўқиш449
Намангандаги 5 яшар қизнинг зўрланиши билан боғлиқ ишни Бош прокурор ўз назоратига олди

Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида вояга етмаган шахсга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Мазкур иш бўйича тергов жараёни Бош прокурорнинг шахсий назоратига олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура хабар берди.

Маълум қилинишича, 2026 йил сентябрида Учқўрғон тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 118-моддаси — номусга тегиш ҳамда 112-моддаси — ўлдириш ёки зўрлик ишлатиш билан қўрқитиш билан боғлиқ нормалар асосида жиноят иши қўзғатилган.

Тергов доирасида гумонланувчи шахсга нисбатан «қамоққа олиш» эҳтиёт чораси қўлланган. Айни вақтда жиноят иши Наманган вилояти прокуратураси иш юритувига ўтказилиб, ҳолатнинг барча жиҳатларини аниқлашга қаратилган тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Бош прокуратура маълумотига кўра, мазкур иш бўйича тергов устидан назорат шахсан Бош прокурор томонидан ўрнатилган. Тергов жараёни ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона олиб борилиши, шунингдек, вояга етмаган жабрланувчининг ҳуқуқлари ҳамда қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниши таъминланиши белгиланган.

Шу билан бирга, жиноятга алоқадорлик, содир бўлган ҳолатларни яшириш ёки масъул шахслар томонидан вазифаларини лозим даражада бажармаслик билан боғлиқ ҳар қандай ҳолат аниқланса, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда ҳуқуқий баҳо берилиши таъкидланган.

Тергов якуни бўйича натижалар ҳақида қонунчиликда белгиланган тартибда қўшимча маълумот тақдим этилади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?