Наманганда 5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонликда гумонланган шахснинг сурати тарқалди (фото)

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманидаги давлат мактабгача таълим ташкилотида 5 ёшли тарбияланувчига нисбатан жинсий зўравонлик содир этилгани ҳақида хабар берилган эди. Мазкур жиноятни содир этишда гумонланаётган 52 ёшли К.М. процессуал тартибда ушланган ва суд томонидан унга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда ижтимоий тармоқларда гумонланувчининг фотосуратлари тарқалмоқда. Шунингдек, қизалоқнинг онаси билан суҳбатда К.М.нинг аёли ундан аризасини қайтариб олиши эвазига пул таклиф қилганини маълум қилган.
Ижтимоий тармоқлардаги изоҳларда кўплаб фойдаланувчилар гумонланувчига нисбатан қонун доирасида қатъий жазо қўлланиши кераклигини таъкидламоқда. Айрим кузатувчилар бундай жиноятлар учун жазо бошқа шахслар учун ҳам огоҳлантирувчи омил бўлиши кераклигини ёзган.
Айни пайтда мазкур жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Гумонланувчининг айби суднинг қонуний кучга кирган ҳукми билан тасдиқланмагунча, у айбдор ҳисобланмайди.































Изоҳлар 0
…