Олмазор туманида 16 ёшли қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди

Олмазор туманида 16 ёшли қиз ўз уйида осилган ҳолда топилди

Тошкент шаҳрининг Олмазор туманида 16 ёшли қиз хонадонда вафот этган ҳолда топилди. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Унинг билдиришича, 2026 йил 12 октябрь куни соат 18:12 да «112» рақами орқали келиб тушган хабар асосида Тошкент шаҳри Олмазор туманидаги «Иброҳим ота» маҳалласи, Чуқурсой кўчасида жойлашган хонадонда 2010 йил 17 августда туғилган М.Р.нинг вафот этгани аниқланган.

Дастлабки маълумотларга кўра, қизнинг укаси уй эшиги қулфлангани сабабли балкон орқали хонадонга кирган ва опасини осилган ҳолатда кўрган. Ҳодиса жойига етиб келган тез тиббий ёрдам ходимлари унинг вафот этганини қайд этган.

Айни вақтда мазкур ҳолатнинг барча тафсилотларини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар