Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси қўшнисининг Spark’ини ҳайдади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси қўшнисининг Spark’ини ҳайдади

Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида 5-синф ўқувчиси қўшнисига тегишли Spark автомобилини бошқаргани аниқланди. У ҳатто бу жараённи видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.

Вилоят Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, воқеа 19-мактаб ўқувчиси билан боғлиқ бўлиб, видео интернетда кенг муҳокамаларга сабаб бўлган.

Шундан сўнг, ЙҲХБ ходимлари бола ва унинг онаси билан профилактик суҳбат ўтказиб, тегишли чораларни кўрган.

Онаси ўғлининг автомобиль ҳайдаганидан бехабар бўлганини айтган. У фарзанди машиналарга қизиқиши ва ўзидан катта болаларга ҳавас қилишини билдирган. Шунингдек, ўғлини инглиз тили ва математика тўгаракларига қатнатаётганини айтиб, унинг тарбиясига янада жиддий эътибор қаратишини маълум қилган.

Ўқувчи эса қилмишидан афсусда эканини билдириб, бундай ҳолатни бошқа такрорламасликка ваъда берган. У тенгдошларини ҳам йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишга чақирган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар