Тошкентда тунги тўқнашув: Toyota ва Tracker-2 кўприкда урилишди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида Toyota ва Tracker-2 русумли автомобиллар иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жабрланмаган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, тўқнашув 12 октябрь куни соат 23:10 атрофида Аҳмад Дониш кўчасидаги кўприк устида рўй берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, 2007 йилда туғилган М.Ж. Toyota русумли автомобилни бошқариб кетаётган вақтда оралиқ масофани сақламаган. Натижада у шу йўналишда ҳаракатланаётган, 1980 йилда туғилган Н.А. бошқарувидаги Tracker-2 автомобили билан тўқнашган.
Қайд этилишича, ҳар икки ҳайдовчи ҳам ҳодиса жойида қолган ва ҳушёр ҳолатда бўлган. Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида тан жароҳати олганлар ёки ҳалок бўлганлар йўқ.
Айни вақтда ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.






























Изоҳлар 0
…