Қашқадарёлик яна бир ўқувчи САТ имтиҳонида максимал 1600 баллни тўплаб,барчани ҳайрон қолдирди

1 дақиқа ўқиш1
Қашқадарёлик яна бир ўқувчи САТ имтиҳонида максимал 1600 баллни тўплаб,барчани ҳайрон қолдирди

Қашқадарёлик ўқувчилар халқаро таълим майдонида юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда. Бу сафар Қарши шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Хушнудбек Носиров САТ халқаро имтиҳонидан максимал — 1600 балл олишга муваффақ бўлди.

SAT — хорижий олий таълим муассасаларига, айниқса АҚШ университетларига ҳужжат топширишда қўлланиладиган стандартлаштирилган имтиҳонлардан бири. Унда ўқувчиларнинг математика ҳамда ўқиш ва ёзиш бўйича билимлари баҳоланади. Имтиҳонда энг юқори натижа 1600 баллни ташкил этади.

Хушнудбекнинг бу ютуғи Қашқадарё таълим тизими учун ҳам қувонарли янгилик бўлди. Эътиборлиси, у вилоятда САТ имтиҳонидан максимал натижа қайд этган ягона ўқувчи эмас.

Аввалроқ Косон туманидаги ихтисослаштирилган мактабнинг 11-синф ўқувчиси Муроджон Ҳалимов ҳам SAT’дан 1600 балл тўплаган эди.

Шундай қилиб, Қашқадарёнинг икки нафар мактаб ўқувчиси нуфузли халқаро имтиҳонда энг юқори натижани қайд этди. Бу эса ёшларнинг билим олишга бўлган интилиши ва халқаро миқёсда рақобатлаша олиш салоҳиятини намоён этади.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?