МИБ Самарқандда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдасига 89,4 млрд сўм ундирди

Мажбурий ижро бюросининг Самарқанд вилояти бошқармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан энергия ресурслари соҳасидаги қарздорликларни ундириш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг ўтган даври мобайнида «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдасига 3 294 та ижро ҳужжати бўйича 89,4 млрд сўм қарздорлик амалда ундирилди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорларга тегишли 5,3 млрд сўмлик мол-мулк хатланиб, уларни электрон савдолар орқали сотиш чоралари кўрилмоқда.
Мисол учун, Каттақўрғон туманлараро иқтисодий судининг 2025 йил 11 августдаги ижро варақасига асосан, «CH-Q.SH.S.-Ф/Х.»дан ундирувчи «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ фойдасига 529 млн. сўм қарзни ундириш белгиланган. Олиб борилган ижро ҳаракатлари натижасида қарздорлик тўлиқ ундирилди.
Шунингдек, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида, жумладан, шанба ва якшанба кунлари уларнинг хонадонларида бўлиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, суд ҳужжатларининг мазмунини тушунтириш ҳамда қарздорликни бартараф этиш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.
Бу борадаги ижро ҳаракатлари давом эттирилмоқда.































Изоҳлар 0
…