Андижонда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, Damas’ни ағдариб юборди

Андижонда ҳайдовчи рулда ухлаб қолиб, Damas’ни ағдариб юборди

Андижон вилоятининг Асака туманида ҳайдовчи рулда ухлаб қолиши оқибатида Damas автомашинаси дарахтга урилиб, ағдарилди. Ҳодиса 17 октябрь куни соат 23:00 ларда «Асака — Қува» йўлининг Ниёзботир маҳалласи ҳудудидан ўтган қисмида содир бўлган.

Маълум қилинишича, 2004 йилда туғилган ҳайдовчи ҳаракат вақтида ухлаб қолган ва бошқарувни йўқотган. Автомобиль йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилиб кетган.

Ҳодиса оқибатида ҳеч ким жароҳат олмаган, аммо машинага техник зарар етган. Ҳозирда ҳолат юзасидан суриштирув олиб борилмоқда.

ЙҲХБ ҳайдовчиларни чарчаган ёки уйқусиз ҳолатда машина бошқармасликка чақирди. Уйқу босганда хавфсиз жойда тўхтаб, дам олиш тавсия этилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар