Самарқандда Damas «зебра»да ағдарилди (видео)

Самарқанд вилоятининг Паяриқ туманида Damas автомобили пиёдалар ўтиш жойида ағдарилиб кетди. Йўл-транспорт ҳодисаси 20 ноябрь куни «Алиобод» маҳалласи ҳудудида содир бўлган.
Самарқанд вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси маълумотига кўра, Damas ҳайдовчиси аҳоли яшаш ҳудудида белгиланган тезлик меъёрига амал қилмаган. Оқибатда у автомобил бошқарувини йўқотган ва машина пиёдалар ўтиш жойида ён томонига ағдарилган.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Damas ҳайдовчисининг олдинда ҳаракатланаётган Labo автомобилини қувиб ўтишга урингани ҳам акс этган.
Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Ҳолат юзасидан Паяриқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати ЙҲХБ томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Обуна билан реклама бўлмайди
Zamin Premium — ойига 4 900 сўм
Мавзуга оид янгиликлар
































Изоҳлар0
…