Тошкент кўчаларида янги тартиб: велосипед ва самокатлар учун махсус йўлаклар пайдо бўлди

Тошкент кўчаларида янги тартиб: велосипед ва самокатлар учун махсус йўлаклар пайдо бўлди

Тошкентнинг айрим кўчаларида велосипедлар ва электр самокатлар учун махсус йўлаклар ташкил этилди. Янги йўлаклардан асосий мақсад транспорт оқимларини ажратиш ва йўл ҳаракати хавфсизлигини ошириш.

Махсус йўлаклар велосипед ва электр самокат ҳайдовчиларини автомобиллар ҳаракатланадиган қисмдан ажратишга хизмат қилиши керак.

Бу эса индивидуал ҳаракатланиш воситалари иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари хавфини камайтиришга қаратилган.

Аммо савол очиқ: йўл чизиғининг ўзи хавфсизликни таъминлаш учун етарлими?

Айрим ҳолларда автомобиллар махсус йўлакка кириб кетишининг олдини олиш учун йўл чизиғидан ташқари қўшимча ҳимоя воситалари ҳам қўлланади. Масалан, йўлаклар ва автомобиллар ҳаракатланадиган қисм ўртасида жисмоний тўсиқлар, устунлар ёки ажратувчи конструкциялар ўрнатилиши мумкин.

Бу масала айниқса транспорт оқими зич бўлган кўчаларда муҳим.

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар