МИБ орқали она фарзандлари билан бирга ўз хонадонига киритилди

МИБ орқали она фарзандлари билан бирга ўз хонадонига киритилди

Мажбурий ижро бюроси Чилонзор туман бўлими иш юритувига Фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро судининг 2026 йил 25 сентябрдаги ижро варақасига асосан ундирувчилар Ғ.А., Ғ.М. ҳамда унинг фарзандларини суд ҳужжатида кўрсатилган Чилонзор туманидаги манзилда жойлашган хонадонга киритиш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати асосида давлат ижрочиси томонидан ижро иши юритишни қўзғатиш тўғрисида қарор қабул қилиниб, қарздорга суд ҳужжати талабларини ихтиёрий равишда бажариш зарурлиги белгиланган тартибда тушунтирилди ва тегишли огоҳлантириш берилди.

Амалга оширилган ижро ҳаракатлари давомида давлат ижрочилари ички ишлар органлари ходимлари билан ҳамкорликда ундирувчиларнинг фарзандлари ва оила аъзолари билан биргаликда ўз яшаш хонадонларига киритилишини таъминлади.

Натижада суд ҳужжати ижроси амалда таъминланиб, фуқароларнинг суд орқали ҳимоя қилинган ҳуқуқларини тиклашга эришилди.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар