МИБ ёрдамида фарзандлар онасининг бағрига қайтарилди

Фарзанд учун она меҳридан, унинг ғамхўрлиги ва меҳрибонлигидан ортиқ бахт йўқ. Зеро, боланинг соғлом ва баркамол улғайишида оила муҳити, ота-она меҳри ва эътибори беқиёс аҳамият касб этади.
Фуқаролик ишлари бўйича Беруний туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан, вояга етмаган икки нафар фарзандни отаси Д.Д.дан онаси M.K.нинг тарбиясига олиб бериш белгиланган.
Мазкур ижро ҳужжати Мажбурий ижро бюроси Беруний туман бўлими иш юритувига келиб тушгач, давлат ижрочилари томонидан унинг қонуний ва ўз вақтида ижро этилишини таъминлаш чоралари кўрилди.
Олиб борилган тушунтириш ишлари ўз самарасини берди. Натижада, жавобгар томонидан фарзандлар онасига топширилиб, икки нафар вояга етмаган бола она бағрига қайтарилди ва суд қарори ижроси амалда таъминланди.































Изоҳлар 0
…