Malibu-2даги талабалар ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеосини тарқатди

Malibu-2даги талабалар ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеосини тарқатди

Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида техникум талабалари иштирокида нохуш ҳолат юз берди. Улар ижарага олинган Malibu-2 автомобилида ҳаракатланиб, ЙПХ ходимининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмаган.

Маълум қилинишича, ёшлар йўл-патруль хизмати ходимини ҳақорат қилган. Шунингдек, унинг шаъни ва обрўсига путур етказувчи видеоларни ижтимоий тармоқларга жойлаштирган.

Ҳодиса жамоатчилик эътиборини тортди. Ҳозирча ҳолат юзасидан қандай чора кўрилгани ҳақида қўшимча маълумот берилмаган.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар