15:25 / 12.12.2018
5 941

Опа-сингил Каримовалар яна ижтимоий тармоқлар марказида

Опа-сингил Каримовалар яна ижтимоий тармоқлар марказида
Гулнора ва Лола Каримовалар яна ижтимоий тармоқларнинг диққат марказига тушди. Аввалига тўнғич Каримованинг ўғли — кичик Ислом Каримов «Instagram»даги саҳифасида онаси ҳақида анча некбин фикрлар маълум қилди.

Яъники: «Мамлакатимизнинг янги раҳбарияти ташаббусига кўра кўплаб янги лойиҳалар амалга ошириляпти ва улар Ўзбекистонга яхшироқ келажакни таъминлайдиган қудратли базани қуришга имконият беради. Шунинг учун онам молиявий ва жисмоний томондан қўлидан келганича мамлакатдаги янги ўзгаришларни қўллаб-қувватлашга қарор қилди».

Гап орасида кичик Каримов онаси «...таълим соҳаси, ёшларга ажратилган грантлар, аёллар соғлиғи ва мода йўналишларида катта ишлар қилингани», шунингдек: «...эртанги ёруғ келажакка ишониши»ни алоҳида урғулайди.

Бу хабар ҳали совиб улгурмай Лола Каримова «Instagram»даги саҳифасида кўриниш бериб, савобли ишга қўл ураётганини маълум қилди: «Биз Калифорниядаги ўрмон ёнғинлари оқибатида жабрланган тўрт оёқлиларга ёрдам кўрсатиш тариқасида итларни қутқарувчи «Wars and Walks» ташкилотини қўллаб-қувватлашдан мамнунмиз!»
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Фикрлар (0)