08:23 / 20.05.2019
5 551

Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото, видео)

Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото, видео)
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Шарқий ҳарбий округнинг «Ғурумсарой» дала-ўқув майдонида Ўзбекистон — Беларусь махсус бўлинмалари ўртасидаги ҳамкорликдаги машғулотларнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Унда Мудофаа вазирлиги офицерлари, Шарқий ҳарбий округи қўшинлари қўмондони полковник Лутфулло Бузруков, Поп тумани ҳокими, Ўзбекистон ва Беларусь мамлакатларининг ҳарбий хизматчилари ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари иштирок этди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Тадбирда сўзга чиққанлар республикалар ўртасида ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани ва айнан икки мамлакат қуролли кучлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида ўтказилаётган махсус-тактик ўқув машғулотлари ана шу ишларнинг узвий давоми эканлигини таъкидлаб, иштирокчиларга муваффақиятлар тилашди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Маълумот учун, «Жанговар ҳамдўстлик — 2019» шиори остидаги машғулотлар жорий йил 20—27 май кунлари ўтказилади.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ўзбекистон ва Беларусь ҳарбий машғулотларининг очилиш маросими бўлиб ўтди (фото, видео)