date
views 3 452

Машинани байроқ тусида бўяб байрам нишонлаш бухороликка қимматга тушди

Машинани байроқ тусида бўяб байрам нишонлаш бухороликка қимматга тушди
Фото: ИИВ
Автомашинасининг тусини ўзгартирган шоввознинг ҳаракатларига чек қўйилди, дейилади ИИВ ахборот хизмати хабарида.

Қайд этилишича, 1987 йилда Бухоро шаҳрида туғилган Т. Ф. 2020 йил 31 август куни соат 10:40 ларда Бухоро шаҳар Б.Нақшбанд кўчаси бўйлаб ўз бошқарувида бўлган «Ласетти» русумли транспорт воситасини Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғи тусида бўяб ўзгартириб, шахсига оид ва бошқа тегишли ҳужжатларсиз ҳаракатланиб юрганлиги сабабли вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари томонидан тўхтатилиб, қонуний чора кўриш учун транспорт воситаси тегишли тартибда жарима майдончасига жойлаштирилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Машинани байроқ тусида бўяб байрам нишонлаш бухороликка қимматга тушди