Автомобилни жарима майдончасидан чиқариш тартиби ўзгаради

Ўзбекистонда 1 августдан бошлаб жарима майдончасидан транспорт воситасини олиб чиқишга рухсат бериш жараёни тўлиқ электрон шаклга ўтказилади.
Янги тартибга кўра, рухсатнома фақат «Жарима майдончаси» ахборот тизими орқали расмийлаштирилади. Автомобилни майдончадан олиб чиқиш учун махсус QR-код тақдим этилади.
Ички ишлар вазирлиги Солиқ қўмитаси ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда икки ой ичида ушбу платформани солиқ органларининг ахборот тизимлари билан тўлиқ интеграция қилади.
Интеграциядан сўнг жарима майдончасига жойлаштирилган транспорт воситалари ҳақидаги маълумотлар солиқ тизимида автоматик шаклланади.
Тизимда қуйидаги маълумотлар акс этади:
• Транспорт воситасининг русуми ва давлат рақам белгиси
• Автомобилнинг майдончага киритилган ва ундан чиқарилган вақти
• Кўрсатилган хизматлар учун ундирилган тўлов миқдори
• Жарима майдончаси эгасининг реквизитлари
Янги тартиб жарима майдончалари фаолиятидаги ҳисоб-китобларни электрон назорат қилиш ва транспорт воситалари ҳаракати ҳақидаги маълумотларни ягона тизимда жамлаш имконини беради.































Изоҳлар 0
…