18:00 / 21.09.2020
3 309

Covid-19 билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкинми?

Covid-19 билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкинми?
Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Севара Убайдуллаева АОКАда ўтказилган брифингда Covid-19 айрим беморлар қонида 90 кунгача сақланиб қолиши мумкинлигини маълум қилди.

«Америка Қўшма Штатлари олимлари томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижаларига кўра ҳам Covid-19 касаллигини бошдан кечирганларнинг айримларининг организмидаги қон таркибида 90 кунгача вирус айланиб юриши тасдиқланган.

Бир неча олимлар бундай одамлар 90 кун мобайнида тарқатувчи бўлиб қолиши ҳақида ёзишмоқда, лекин бу маълумотлар тўлиқ тасдиқланмаган.
Лекин касалликнинг ўрта оғир, оғир ва ўта оғир даражасига чалинган беморлар бир ой ва ундан кўп муддат давомида даволанишмоқда. Бу – инсон организмига тушган вирус юкламаси, унга нисбатан организмнинг жавоб реакцияларига ҳам боғлиқдир.

Бугунги кунда вирус тарқатувчанлиги, касаллик организмда келтириб чиқарувчи аломатлари, инсон организмининг жавоб реакцияси, касаллик асоратланиши ва реабилитация жараёни бўйича шифокорлар ва олимлар доимий равишда изланишлар олиб бормоқда.

Бу эса яна бир бор касалланган беморларнинг алоҳидаланиши, яқинлари, фарзандлари ва ота-оналари билан бориш-келишни камайтиришлари, умуман, уйдан ташқарига чиқишни чеклашлари кераклигини билдиради
», деди у АОКАда ўтказилган брифингда.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Covid-19 билан касалланиб соғайган беморлар яна 90 кун вирус тарқатувчи бўлиши мумкинми?