18:13 / 24.09.2020
2 453

Божхоначилар “тилла дазмол”ни фош этишди

Божхоначилар “тилла дазмол”ни фош этишди
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
Тошкент халқаро аэропортига хорижий рейс билан учиб келган фуқаро Э.Ў.нинг хатти-ҳаракатлари божхоначилар эътиборини тортди ва ушбу шахс ўрнатилган тартибда божхона кўригидан ўтказилди.

Текширув давомида, юклар орасида бир қарашда оддий кўринган дазмол замонавий сканер қурилмаси ёрдамида божхона назоратидан ўтказилганда ичида умумий қиймати 168 миллион сўмлик 481,5 грамм тилладан ясалган заргарлик буюмлари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 6 февралдаги “Жисмоний шахслар томонидан божхона чегараси орқали товарларни олиб ўтилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3512- сонли қарорида Жисмоний шахслар томонидан 65 граммдан ортиқ бўлмаган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик буюмларини божхона тўловларисиз олиб кириш мумкинлиги белгиланган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Божхоначилар “тилла дазмол”ни фош этишди