
Тошкент шаҳар давлат солиқ бошқармасининг 28.08.2020 йилдаги қарорига кўра, қарздор “Nano chemikals trade” жамиятидан ундирувчи давлат фойдасига 1 млрд. 348 млн. 535 минг сўм солиқ қарзи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Миробод туман бўлим иш юритувига 26.08.2020 йилда келиб тушган ва шу куннинг ўзида ижро иши қўзғатилиб қўзғатиш қарори қарздорга ижро қилишлик учун юборилган.
Давлат ижрочиси Ф.Рузиев томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида солиқ қарздорлиги қарздорнинг дебитор қарздорлигига қаратилиб 18.09.2020 йил куни 1.348.535 минг сўм пул маблағлари тўлиқ унлирилиб давлат фойдасига ўтказилди. Ижро ҳужжати "Суд ҳужжатлари ва бошқа орган ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида"ги қонуннинг 41-моддаси 1-бандига асосан тамомланди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар