18:00 / 12.10.2020
3 716

Ҳукм ўқилди: “Айбдор ўта хавфли рецидивист” деб топилди

Ҳукм ўқилди: “Айбдор ўта хавфли рецидивист” деб топилди
Айтиш жоизки, ер юзида гиёҳвандлик глобал муаммога айланиб улгурди, шу муаммони олдини олиш, инсонлар ҳаётини зарарловчи оғудан сақлаш мақсадида барча давлатлар бу иллатга қарши кескин кураш олиб бормоқдалар.

Гиёҳвандликка ружу қўйган ҳар бир киши ундан исталган пайтда воз кечаман, деб уйлайди, лекин бу балодан воз кечиш жуда қийин эканлигини инсон ҳис эта олмайди, бунинг учун инсондан катта куч ва ирода талаб қилинади. БМТнинг жиноятчилик ва гиёҳванд моддалар устидан назорат бошқармаси маълумотларига кўра, гиёҳвандликка ружа қўйганлар дунёда 300 миллиондан ошиб кетганлиги маълум қилинган, бу муаммо ҳамон жаҳонда жиддий таҳдид сифатида кўрилади.

Жаҳонда қайд қилинадиган ўлимларнинг 43 та сабабидан, гиёҳвандлик оқибатида содир бўладиган ўлим 19 ўринда туради. Сўнги йилларда жаҳон мамлакатларида, жумладан Ўзбекистонда ҳам гиёҳвандликка қарши кенг қамровли кураш олиб борилмоқда, бунинг учун турли ҳуқуқ-тарғибот ишлари, шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан кенг қамровли тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Ички ишлар ходимлари томонидан ўтказилган мана шундай тезкор тадбир давомида, Н.Э. томонидан содир этилган гиёҳвандлик ва фирибгарлик билан боғлиқ жиноят фош этилди. Н.Э.га нисбатан бўлган мазкур жиноят иши, жиноят ишлари бўйича Навоий вилояти Навбаҳор туман судида 2020 йил 10 июлда очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

Судда аниқланишича, Н.Э.муқаддам бир неча бор судланган ҳамда икки маротаба озодликдан маҳрум қилиш жазоларини ўтаб чиққанлигидан ўзига тегишли хулоса чиқармаган.

Н.Э. 2020 йил март ойи бошларида таъқиқланган экинларни қонунга хилоф равишда етиштириш мақсадида, Нурота туманидаги яшаш уйи томорқасига, таркибида гиёҳвандлик воситаси бўлган “канабис” ўсимлиги уруғини экиб, ушбу уруғдан ўсиб чиққан, 1 туп “канопля” (канабис) ўсимлигини етиштиради.

Шундан сўнг, Н.Э. осон йўллар билан бойлик орттириш мақсадида, 2020 йил 18 март куни фуқаро Б.З.га келгусида ўтказиб бериши учун, судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ўзига хос ўткир ҳидли, қуруқ ҳолатдаги, таркибида алколоидлар ҳамда фаол гиёҳванд модда тетрагидроканнабинол мавжуд бўлмаган, соф вазни 9.20 граммни ташкил этувчи ўтсимон моддани ҳамда соф вазни 0.04 граммни ташкил қилувчи моддани, гиёҳвандлик моддаси ниқоби остида, гиёҳвандлик моддаси эканлигига ишонтириб, Б.З.ни алдаб, фирибгарлик йўли билан ўтказган, Б.З. ўз ихтиёри билан ушбу моддаларни Навбаҳор тумани ИИБ ЖҚБ ходимларига топширган, шундан сўнг 2020 йил 20 март куни Н.Э.нинг Нурота туманидаги яшаш хонадонини кўздан кечириш жараёнида, судга оид экспертиза хулосасига кўра, соф вазни 1.60 граммни ташкил қилувчи “Марихуана” гиёҳвандлик воситасини келгусида ўтказиш мақсадида чўнтагида сақлаб келаётгани аниқланган.

Суд, судланувчи Н.Э.ни Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 270-моддасининг 1-қисми, 168-моддасининг 1-қисми ва 25,273-моддасининг 2-қисми билан айбдор деб топди ва унга ЖКнинг 59 ва 60-моддаларини қўллаган ҳолда, 5 йил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлади.

Суд ҳукми билан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан Н.Э. ўта хавфли рецидивист деб топилиб, жазони махсус тартибли колонияда ўташи белгиланди.

Жиноят ишлари бўйича
Навбаҳор туман судининг раиси
А.Ибодов

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Ҳукм ўқилди: “Айбдор ўта хавфли рецидивист” деб топилди