date
views 1 607

36 ойлик 21,0 млн. сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди

36 ойлик 21,0 млн. сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди
Мажбурий ижро бюроси Юнусобод туман бўлими иш юритувида мавжуд бўлган Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг 12.10.2012 йилги ижро ҳужжатига асосан, қарздор А.Рахматовдан ундирувчи Д.Рахматованинг фойдасига бир нафар фарзанди таъминоти учун 1/4 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

Қарздор А.Рахматовнинг 01.01.2017 йилдан 01.01 2021 йилга кадар алимент қарздорлиги қайта ҳисоблаб чиқилганда 21.050.000 сўмни ташкил қилган.

МИБ туман бўлими томонидан олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 26.01.2021 йилда қарздор томонидан 21.050.000 сўм алимент пуллари ундирувчи Д.Рахматовага ундириб берилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » 36 ойлик 21,0 млн. сўм алимент қарздорлиги ундириб берилди