110 миллион сўм миқдоридаги алимент олдиндан тўлаб берилди

Қонунчиликка кўра, ота-оналар фарзанд таъминоти учун боланинг манфаатларига зид бўлмаган алимент тўлаш тартибини белгилашга ҳақли.
Мажбурий ижро бюросининг Қоракўл туман бўлими иш юритувидаги суд ҳужжатига кўра, қарздор отадан ундирувчи она фойдасига 1 нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун алимент ундириш белгиланган.
Ижро иши юзасидан ундирувчи мурожаат қилиб, қарздор билан ўзаро келишувга эришганини ва унга кўра, қарздор алимент тўловларини олдиндан тўлашини, ундирувчи эса ижро ҳужжатини ижросиз қайтариб олишини билдирган.
Ижро ишида тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ҳамда алимент тўловларини олдиндан тўлаш тартиби бўйича тушунтириш берилди.
Ижро ҳаракатлари давомида тарафларнинг келишувига кўра, қарздор отадан ундирувчи она фойдасига 110 миллион сўм миқдоридаги алимент пуллари олдиндан ундириб берилди ва ижро ҳужжати ундирувчига ижросиз қайтарилди.































Изоҳлар 0
…