
Фото: Божхона қўмитаси ахборот хизмати
Жиззах вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ҳамда вилоят ИИБ ЙҲХБ ходимлари ҳамкорликда Мирзачўл туманида тезкор тадбир ўтказишди.
Тадбир давомида туман ҳудудида ҳаракатланиб кетаётган фуқаро Р.А. бошқарувидаги «Нексия» русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, кўздан кечирилганида, автотранспорт воситасида бошқа бир фуқарога тегишли, ҳужжатлари бўлмаган, 74 дона ондатра ҳайвонининг мўйнали териси ҳамда 1 дона балиқ овлаш сеткаси борлиги аниқланди.
Шунингдек, текширув давомида ушбу автотранспорт воситасининг салонида фуқаро Х.Б.га тегишли бўлган, ҳеч қандай ҳужжатлари бўлмаган 1 дона «HERCULES» номли пневмотик спорт милтиғи борлиги ҳам маълум бўлди.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар