1 948
Жиззахда маст эркак аёли ва синглисини ҳақорат қилган дўстини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди
Жиззахда меҳмондорчилик вақтида юзага келган келишмовчилик оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 15 февраль куни соат 09:40 ларда Фориш тумани «Мустақиллик» МФЙдаги Каттасой қишлоғи ҳудудида жойлашган 74-сонли мактабнинг ёнидан 1983 йилда туғилган фуқаронинг жасади тан жароҳатлари билан топилган.
Ички ишлар органлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар давомида марҳум 14 февраль куни кечқурун ҳамқишлоғининг яшаш уйида уч киши бўлиб улфатчилик қилгани аниқланган. Маст ҳолатда бўлган оғайнилар ўртасида келиб чиққан ўзаро жанжал давомида меҳмонлардан бири иккинчисининг бош қисмига «нега синглим ва аёлимни ҳақорат қиласан?» дея ароқ шишаси билан урган. Шундан сўнг меҳмонлар уйларига тарқалган, бироқ йўлда жанжал яна давом этган.
Таёқ билан бош қисм ва тананинг бошқа соҳаларига етказилган жароҳат сабаб жабрланувчи ерга йиқилган. Зўравон эркак улфатини уйига олиб боришга кучи етмагани сабаб уни ҳодиса жойида қолдириб кетган. Жабрланувчи олган тан жароҳатлари оқибатида воқеа жойида вафот этган. “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Пиёда юриш ва боғдорчилик билан шуғулланиш депрессияга чалинишни 23 фоизга камайтиради
Россия дунёдаги биринчи водород ёқилғили автомобилни тақдим этди
Қайси кундалик одатлар иммунитет пасайишига олиб келишини биласизми?
АҚШнинг Ғазодаги сиёсатидан норози Давлат департаменти расмийси истеъфога чиқди
Америкалик олимлар барча учун бирдек фойдали жисмоний фаоллик турини аниқлади
Зоир Мирзаев “Телефонсиз мактаб”га 300 млн сўм мукофот берди
Германияда мактаб ўқувчилари оммавий равишда ислом динини қабул қилмоқда
Мария Захарова украиналикларни Америка ҳиндуларига ўхшатди