17:27 / 03.03.2021
1 413

Беҳзод Мусаев бошчилигида ижтимоий соҳадаги натижалар бўйича очиқ мулоқот ўтказилди

Беҳзод Мусаев бошчилигида ижтимоий соҳадаги натижалар бўйича очиқ мулоқот ўтказилди
Бугун Тошкентда Электрон оммавий ахборот воситалари ва нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси ташаббуси билан оммавий ахборот воситалари, нодавлат нотижорат ташкилотлар вакиллари ўртасида парламент Қонунчилик палатаси депутатлари ва ёшларнинг Ўзбекистон ҳукумати аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Давлат сектори вакиллари ва раҳбарлар гуруҳини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Бегзод Мусаев бошқарди.

Мулоқот давомида журналистлар ва ҳукумат вакиллари ижтимоий соҳадаги ислоҳотларнинг самарадорлиги масалаларини муҳокама қилдилар. Учрашувдан айрим тезислар:

- 2017-2020 йилларда ижтимоий соҳага 188,8 триллион сўм (22 миллиард АҚШ доллари) ажратилди;
- “COVID-19”га чалинган касалларни даволашга ихтисослашган махсус шифохоналар, карантин мажмуалари ва замонавий лабораторияларни зудлик билан қуриш учун 96 миллион доллар миқдоридаги маблағ ажратилди;
- Тиббиёт ходимлари иш ҳақининг 1,5 бараварга оширилди, тиббиёт марказлари сонининг 18 тага кўпайиши, ҳудудларда 310 та махсус бўлимларнинг ташкил этилиши, “тез тиббий ёрдам” сонининг 818 тадан 1666 тага кўпайтирилиши;
- Хитой билан ҳамкорликдаги вакцинанинг эҳтимолий зарарли таъсири минимал кўрсаткич 0.8%ни ташкил этди. Бу бошқа вакциналарга қараганда анча камроқ натижа;
- Таълим тизимининг бюджети сўнгги тўрт йил ичида 3,3 бараварга оширилди;
- 2021 йилда мамлакатимизда 10 та Президент мактаби ва кимё, биология, математика ва ахборот технологиялари бўйича 197 та ихтисослаштирилган мактаб очилади;
- 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларининг иш ҳақи 1,5 бараварга кўпайтирилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан 400 миллиард сўм ажратилади;
- Тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга ажратилган умумий маблағ 6,9 трлн. сўмни ташкил этди. Қийин турмуш шароитида яшаётган 8 мингга яқин кам таъминланган аёллар имтиёзли уй-жой билан таъминланди.
Умуман олганда бундай мулоқот ва учрашувларни бошқа комплекслар бўйича ҳам ўтказилса яхши бўларди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Беҳзод Мусаев бошчилигида ижтимоий соҳадаги натижалар бўйича очиқ мулоқот ўтказилди