09:20 / 15.10.2021
1 724

Пайариқда тадбиркор 548,5 млн сўмлик фирибгарлик қурбонига айланди

Пайариқда тадбиркор 548,5 млн сўмлик фирибгарлик қурбонига айланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширувда ўтказилган.

Маълум бўлишича, фуқаро Т.М. ва бошқалар тумандаги «D.» МЧЖ ҳамда «M» оилавий корхонасини бошқарган даврида, Тошкент шаҳридаги «D.» ва «P.» МЧЖлар ҳамда «E.» хусусий корхонасининг 548,5 млн сўмлик мулкини фирибгарлик йўли билан қўлга киритганликлари, шунингдек фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, унинг номига юқоридаги субъектлардан 171 млн сўмлик мебель жиҳозларини қабул қилиб олганлиги тўғрисида ҳужжатларни расмийлаштириб, маҳсулотлар сотувидан тушган нақд пул маблағларини банк муассасасига топширмасдан савдо қоидаларини бузганликлари аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Пайариқда тадбиркор 548,5 млн сўмлик фирибгарлик қурбонига айланди