13:30 / 11.02.2022
1 325

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз

Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз
Жамиятда коррупциядек миллат бор экан унга қарши курашишда барчамиз ўзимизнинг ҳиссамизни қўшишимиз лозим. Мажбурий ижро бюроси органлари томонидан ҳам ходимлар ўртасида ножўя ва номуносиб ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш борасида профилактик тадбирларни, уларнинг масъулияти ва жавобгарлигини оширишга қаратилган чораларни кўриш куннинг энг муҳим вазифаларидан бири бўлиб турибди.

Мажбурий ижро бюросининг Тошкент вилояти бошқармаси томонидан хам шу йўналишда кўплаб профилактик чора-тадбирлар кўрилмоқда.Жумладан жорий йилнинг 10 феврал куни бошқарма раҳбарияти ва масъул ходимлари ҳамда унинг ҳудудий бўлимларда хизмат ўтаётган давлат ижрочилари ва уларнинг ота-оналари иштирокида тадбир ўтказилди.

Самимий ва суҳбат тарзида ўтказилган мазкур учрашувда бугунги кунда бошқарма ва унинг туман-шаҳар бўлимларида хизмат ўташ тартиби,ходимларни вазифалари,иш ҳақлари, уларга бугунги кунда Бюро ва бошқарма томонидан яратилаётган шарт-шароитлар ҳамда ижтимоий ва касбий ҳимоя ҳақида қисқача маълумот берилди. Лекин шунга қарамай тизимда коррупция билан боғлик нохуш холатлар учраб тургани ва буни олдини олиш учун ота-оналар билан биргаликда ҳамжиҳат иш олиб бориш лозимлиги яна бир бор таъкидланди. Тадбирда сўзга чиққан тизим масъуллари,жамоатчилик вакиллари, жумладан Қибрай тумани имом хатиби бу иллатнинг аянчли оқибатлари ҳақида ҳам қонуний ҳам диний томондан тушунтиришлар берилди.

Тадбир сўнггида, бошқарма ташаббуси билан бу гал ноанаънавий тарзда яъни намунали ва виждонан ўз вазифасини бажараётган бир гуруҳ ходимларга эмас,балки жамият ва давлат учун фойдали шахс қилиб тарбиялаб етказиб берган уларнинг ота-оналарига бошқарма раҳбарининг ташаккурномаси топширилди.

Бу каби тадбирлар вилоятнинг Оққўрғон, Қуйичирчиқ, Чиноз, Янгийул туман ва шаҳар бўлимларида ҳам ташкил этилди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Коррупцияга қарши курашиш – барчамизнинг бурчимиз