20:45 / 16.02.2022
1 869

Руҳшона собиқ эри фарзандларини мажбурлаб олиб кетишга уринаётганини айтди

Руҳшона собиқ эри фарзандларини мажбурлаб олиб кетишга уринаётганини айтди
Хонанда Руҳшона Instagram’даги саҳифасига собиқ турмуш ўртоғи Санжар Маткаримовнинг фарзандларини мажбурлаб олиб кетишга уринаётгани акс этган видеони жойлаб, кузатувчиларига сўнгги кунларда бошидан ўтаётган можаролар ҳақида сўзлаб берди.

Видеода болаларни отаси кўтариб олиб машинага ўтқизмоқчи бўлаётгани, болалар эса бормаслигини айтиб йиғлаётгани акс этган. «Шундай вазиятда сиз нима қиласиз? Бола отаси билан кетишга қўрқади, чунки ўғлим отаси урганини кўрган», — деб ёзади хонанда.

«Бу видеоларни қўйиш ниятим йўқ эди. Лекин биласизми, фарзандингиз бормайман, йўқ, сиз билан бораман, деб турганида у учун ҳамма нарсага тайёр бўларкансиз. Ҳозир суддан чиқдим. Суддан вақтни қисқартириб беришни сўрагандим. Майли, кўришсин, отаси билан кўришишга қаршилигим йўқ, лекин икки ҳафтада бир марта кўришиши керак. Шанба куни олиб кетиб, якшанба куни олиб келиши керак. Лекин болалар у билан кетмаяпти. Мен икки ҳафтада кўришсин, лекин икки соатга, болалар ўрганиши керак, дедим. Лекин бу инсон шу ерда ҳам фарзандларининг руҳий ҳолатини эмас, ютиб кетишни ўйлаяпти. Нечта одамни, нечта аёлни қон йиғлатди бу инсон, қачон тўхтайсиз? Бўлди, илтимос қиламан, катта одаммиз келишиб олсак бўларди. Бу инсон яхшилик йўлини танламади, ёмонлик йўлидан кетди. Сизни ҳам, атрофдагиларингизни ҳам Худога солдим», — дейди Руҳшона.

Хонанда Руҳшона 2021 йилнинг октябрь ойида турмуш ўртоғи, режиссёр Санжар Маткаримов билан ажрашганини маълум қилди. Санжар Маткаримов Руҳшона билан ажрашишига унинг қинғирликларидан хабар топганини сабаб қилиб кўрсатди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Жамият » Руҳшона собиқ эри фарзандларини мажбурлаб олиб кетишга уринаётганини айтди