
Ижтимоий тармоқларда ЙПХ ходимини автомашина уриб юборгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ маълумотига кўра, ҳодиса бугун, 20 апрел куни юз берган.
Мирзо Улуғбек туманидаги Абдулла Қодирий ва Махатма Ганди кўчалари чорраҳасида хизмат олиб бораётган Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ЙПХ инспектори Фарход Сайхаматовни, А.Т. бошқарувидаги «Hyundai Sonata» русумли автомашина уриб юборган.
Натижада ЙПХ инспектори олган тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар