Мазкур актёр ва актрисалар таниқли режиссёрларнинг машҳур лойиҳаларида рол ўйнайди, лекин ҳозиргача бирорта “Оскар” мукофотини қўлга кирита олишмаган.
Марго Робби
Голливуддаги гўзал қизлар кўпинча ўз ташқи кўринишларининг асирига айланади. Маргот Робби билан ҳам шундай бўлган. У илк пайтларда фақатгина жозибали маъшуқалар ва ахлоқи бузуқ қизлар ролларини ўйнаган.
Барчасини Мартин Скорсезе ва унинг “Уолл-стрит бўриси” фильми ўзгартирди. Премьерадан сўнг Робби машҳурликка эришади. У дастлаб кинодан кетмоқчи ҳам бўлган — машҳурлик юкини кўтариш қийин бўлиб туюлган. Аммо бунинг ўрнига, актриса ўзининг продюсерлик компаниясини ташкил этишга қарор қилади, энди эса у имкониятларни кутмасдан, уларни ўзи яратади.
Роббининг компанияси қўллаб-қувватлаган фильмлар кучли аёл қаҳрамонлар, ноодатий драматургия ва аёлларнинг дунёқарашини акс эттирадиган асарлар билан ажралиб турарди. Бу фильмлар орасида “Тоня ҳаммага қарши”, “Йиртқич қушлар”, “Барби” фильмлари ва “Қўғирчоқ” сериали ҳам бор. Марго “Тоня”, “Жанжал” ва “Барби” фильмларидаги роллари учун “Оскар”га номзод бўлган, аммо ҳали мукофот олган эмас.
Райан Гослинг
Райан Гослингга машҳурликка 13 ёшидаёқ эришган — Disney Channelъдаги “Микки Маус клуби”да Бритни Спирс ва Жастин Тимберлейк билан бирга суратга тушган.
Типик Голливуд йигитига ўхшаш ташқи кўринишига қарамай, ўсмирлик йилларидан сўнг турли хил ролларни ижро этган: у бир неча марта неонацист, психопат талаба ва ҳаттоки қўғирчоққа ошиқ бўлган содда йигит ролини ҳам ўйнаган. Гослингнинг бутун дунёга танилишига сабаб бўлган фильм эса машҳур мелодрама “Хотиралар дафтари” эди.
Бироқ унга учта Киноакадемия номинациясини келтирган роллар типик романтик қаҳрамонлар эмасди. “Ярим Нелсон” фильмида у гиёҳвандликка мубтало бўлган мактаб ўқитувчисини ўйнади, “Ла-Ла Ленд”да жазз мусиқачиси Себастьян образини яратади, у муваффақиятга эришиш учун мураккаб танловлар қилишга мажбур бўлади. “Барби” фильмида эса малласоч қўғирчоқнинг доимий ҳамроҳи Кенни қайта ижро этиб, қаҳрамонининг ҳаёти унчалик ҳам осон эмаслигини кўрсатди ва машҳур комедик истеъдодини намойиш этади.
Билл Мюррей
Билл Мюррей деярли 100 та фильмдаги роллари билан танилган, энг кўзга кўринганлари эса “Арвоҳ овчилари” ва “Суғур куни” комедияларидаги жўшқин ва ўз билганидан қолмайдиган образларидир. 90 йиллар охирида Уэс Андерсон Мюррейнинг жиддий образдаги катта трагикомик потенциалини пайқайди ва унинг карьерасини қайта жонлантиради. Мюррей “Рашмор академияси” ва “Тененбаумлар оиласи” фильмларида суратга тушади.
Кейинчалик София Коппола актёрни ўзининг иккинчи фильми — “Таржима машаққати” да бош ролга таклиф қилади. Мюррейни фильмда иштирок этишга кўндириш учун Копполага бир неча ой керак бўлади — чунки актёр оммадан узоқда бўлишни афзал кўради, унга фильм таклифлари билан етиб бориш жуда қийин.
Қариб қолган актёрнинг бегона аёл билан муносабатлари ҳақидаги фильм бир зумда ҳитга айланди. Билл Мюррей ўша пайтда Софиянинг қўнғироғига жавоб бергани бежиз эмас эди. Боб Харрис роли учун у ўзининг биринчи ва охирги “Оскар” номинациясини олади.
Скарлетт Йохансон
Тиме журнали актрисани дунёнинг энг нуфузли 100 кишиси қаторига киритган, умуман олганда, Йоханссон тарихдаги энг даромадли кино юлдузларидан бири. Бироқ Киноакадемия унинг меҳнатини ҳалигача муносиб тақдирламаган.
2020 йилда актриса иккита “Оскар” номинациясига эга бўлади: бири Драйвер билан бирга “Никоҳ ҳақидаги ҳикоя” учун, иккинчиси Тайка Вайтитининг “Қуёнча Жожо” фильмидаги иккинчи пландаги роли учун. Бу фильмда у Гитлер қўшинларига қарши курашаётган жасур аёл ва бош қаҳрамон — Жожо исмли болакайнинг онасини ўйнайди. Йоханссонда “Олтин шер”дан тортиб BAFTA мукофотигача бўлган кўплаб нуфузли мукофотлар бор, аммо ҳалигача “Оскар” ололмаган.
Кира Найтли
Кира Найтли ёшлигиданоқ актёр бўлган ота-онасидан шахсий агент билан таъминлашни ва кастингларда қатнашишни талаб қилган. У улғайгач, бош роллар учун қатъият билан ҳаракат қила бошлайди. 2003 йилда 18 ёшли Найтли “Кариб денгизи қароқчилари” фильмида суратга тушади. Ушбу рол Киноакадемия томонидан тан олинмаса-да, унга катта кинога йўл очади.
Жейн Остиннинг “Андиша ва ғурур” романи экранлаштирилганда, актриса Элизабет Беннет образини яратади. Ушбу роли учун у биринчи марта “Оскар” мукофотига номзод бўлади.
Кейинги номинацияни Найтли “Тақлид ўйини” фильмидаги иккинчи пландаги роли учун олади. У ерда британиялик криптограф ва математик Жон Кларк образига кириб, Алан Тюринг билан биргаликда нацистларнинг шифрлаш тизимини очишга уринган тарихий шахсни ўйнайди.
Жейк Жилленҳол
Жейк Жилленҳол режиссёр ва ссенарист оиласида туғилган. У 11 ёшидан фильмларда суратга туша бошлайди ва кейинчалик култга айланган образларни яратади.
Катта шуҳрат ва Жилленҳолнинг биринчи ҳамда ягона “Оскар” номинацияси “Букри тоғ” фильмидаги роли туфайли келади. Киноакадемия бу фильмни учта “Оскар” билан тақдирлайди — аммо фақат режиссюра, сценарий ва саундтрек учун.
Актёрнинг исми доимо тилга олиниб келинади. У таниқли режиссёрларнинг йирик лойиҳаларида суратга тушади, аммо ҳозиргача “Оскар” мукофига муносиб кўрилмаган.
Оскар, Олмаган, Голливуд юлдузлари, Кира Найтли, Скарлетт Йоханссон “Замин” янгиликларини “Инстаграм”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
Ўмон султонлиги элчиси: «Урушларни ҳарбий куч билан ҳал қилиб бўлмайди»
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
Бефойда ва қиммат: шифокорлар тавсия этмайдиган 5 турдаги биологик фаол қўшимчалар
Шавкат Мирзиёев Россия бош прокурори билан учрашув ўтказди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Зеленский Путин борасида баёнот берди: “Тинчликни истаганлар юзига тупурмоқда”