Хонанда Шириннинг турмуш ўртоғи, бастакор ва хонанда Нодир Зоитов “Менинг юртим” телеканалининг “Омон-омон” кўрсатувига интервью берди. Интервью давомида Нодир Зоитов ҳеч қачон аёли билан қўшиқ куйламаслигини ва қизи Ясминнинг исми тарихи ҳақида гапирди.
Фото: YouTube
Ширин бир интервьюсида мен турмуш ўртоғим билан ижод қилишни истайман-у, лекин у хоҳламайди, дегани ҳақида айтиб, бунинг сабаби сўралганда бастакор шундай жавоб берди:
— “Фарҳод ва Ширин” гуруҳи ташкил топишидан аввал Ширин якка ижод қиларди, “Жоним укамсан мани” қўшиқлари билан танилганди. Сўнг Фарҳод билан гуруҳ бўлиб куйлади. Менинг аввалдан бирга қўшиқ куйлаш хоҳишим бўлмаган, энди ҳам йўқ, келажакда ҳам бўлмайди. Лекин танишлар, дўстлар доим ана, энди эр-хотин бирга дуэт қилинглар, деб кўп айтишади.
Фото: Instagram
— Қиз фарзандли бўлсам, исмини Ясмин қўяман, деб 6-синфлигимдаёқ ният қилганман. Ўша вақтлар бу исмни ҳеч кимда эшитмагандим. Тўсатдан Ясмин деб эшитиб қолганман ва ёқтириб қолганман. Фарзандли бўлиб, уни илк бор қўлимга олгач, 5-10 ёшга улғайиб қолгандек бўлдим, масъулият ортди. Ҳозир ижтимоий тармоқларда Ясмин қизим биздан-да машҳурлигини тан оламиз. Мен ҳам, онаси ҳам у билан баробар вақт ўтказамиз. Қизим мен билан кўпроқ гаплашишни яхши кўради, туриб-туриб дунёда бўлаётган воқеалар ҳақида ҳам гаплашиб ҳам қоламиз (кулиб).
Фото: Instagram “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Эрон инсониятга таҳдид юзага келса, ядровий доктринани ўзгартириши мумкин
Мевали дарахтларни қандай кесиш керак?
Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларини расмийлаштириш учун тўлов миқдори маълум қилинди
Хитой Россия ва КХДР ўртасидаги «муносабатлар»ни «уларнинг шахсий иши» деб атади
Нью-Йорк шаҳри олдида жиддий хавф пайдо бўлди
Муваффақиятнинг сири нимада?
Кимни қисқартирсам экан? (ҳажвия)
Россияда боғча ва мактабларда янги вирус тарқалмоқда