Урганчда 15 яшар ўқувчи “Жигули”да ЙПХдан қочди

Хоразмнинг Урганч шаҳрида 15 ёшли 9-синф ўқувчиси ВАЗ-2107 автомашинасини катта тезликда бошқариб, ЙПХ ходимларининг тўхташ ҳақидаги талабига бўйсунмади.
Маълум бўлишича, ўсмир маҳалла ички йўлларида шовқин-сурон билан ҳаракатланган. Инспекторларнинг бир неча бор берган ишораларига қарамай, у ҳаракатини давом эттирган. Тезкор чоралар натижасида автомобиль тўхтатилган.
Вояга етмаган фарзандига машина бошқарувини берган отасига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси 2-қисми асосида баённома расмийлаштирилган. Автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилган.
Қайд этилишича, 8 сентябрь куни Хоразмда 1 824 та йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланган. Шундан 678 таси қўпол қоидабузарлик бўлган.






























Изоҳлар 0
…