Шаҳзода Муҳаммедова: “Пародияга жуда қизиқаман”

Шаҳзода Муҳаммедова: “Пародияга жуда қизиқаман”

Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова интервюларидан бирида ижтимоий тармоқларда турли образларда кўринишига изоҳ берди. У пародия жанрига бўлган қизиқиши болалик давридан бошланганини маълум қилди.

Суҳбат давомида унга ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида бир куни бир образда, бошқа куни эса яна бошқа қаҳрамон қиёфасида кўриниши ҳақида савол берилди.

“Шаҳзода опа, сиз ўзингизни топа олмаяпсизми?” дея ҳазиломуз савол берилди.

Муҳаммедова эса бу ҳолатнинг сабаби пародияга бўлган қизиқишида эканини айтди.

“Йўқ, йўқ. Мен ўзи жуда пародия жанрига қизиқаман. Болалигимдан, мактаб давримдан устозларимизни курсдошларимиз, синфдошларимиз билан пародия қилардик, уларга ўхшатардик. Ҳамма кулиб, мириқиб томоша қиларди. Қарангки, барибир ўша қизиқиш юрагимда қолиб кетган шекилли. Пародияга жуда қизиқаман”, — деди у.

Ikki xil obrazdagi va libosdagi ayolning yonma-yon portret surati.

Актрисанинг айтишича, турмушга чиқиб, икки фарзандли бўлганидан сўнг пародия қилишни тўхтатишга қарор қилган. Бироқ вақт ўтиб, бу жанрга бўлган қизиқиши яна қайтган.

“Турмушга чиқдим, иккита фарзандли бўлдим. 'Йўқ, бошқа пародия қилмайман', деган эдим. Чунки 'Дизайн' концертларида ҳам чиқиш қилган вақтларим бўлган. Очиғи, ҳозир ўша видеоларни кўрсам, ўзим уяламан. Лекин Instagram саҳифамда қанақадир турли хил образларда қаҳрамонларни олиб чиққим келди”, — дея очиқ айтди Шаҳзода Муҳаммедова.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар