"Қизимдан хавотир оладиган бўлиб қолдим" — Шаҳзода Муҳаммедова охирги бўлаётган воқеалар ҳақида фикр билдирди

"Қизимдан хавотир оладиган бўлиб қолдим" — Шаҳзода Муҳаммедова охирги бўлаётган воқеалар ҳақида фикр билдирди

Актриса Шаҳзода Муҳаммедова сўнгги кунларда болалар хавфсизлиги билан боғлиқ воқеалар ортидан фарзанди учун хавотири кучайганини маълум қилди. У интервью давомида қизи билан боғлиқ эҳтиёт чораларига ҳам тўхталди.

Актрисанинг айтишича, у қизини кўчага ортиқча олиб чиқмасликка ҳаракат қилмоқда. Агар бирор сабаб билан фарзандини ўзи билан олиб кета олмаса, уни оила аъзолари ёки ишончли ёрдамчиларига топширади.

Шаҳзода Муҳаммедова фарзанд тарбиясида ота-онанинг назорати муҳимлигини таъкидлади. У, айниқса, болани мактаб, боғча ёки бошқа муассасага беришда танловга жиддий ёндашиш кераклигини айтди.

"Фарзандларимизни Аллоҳнинг ўзи асрасин. Барибир назоратни қўлдан бермаслик керак", дея фикр билдирди актриса. У боғча тарбияланувчисига нисбатан зўравонлик содир этилгани ҳақидаги хабарни эшитиб, руҳий жиҳатдан оғир кечинмаларни бошдан ўтказганини ҳам айтди. Муҳаммедова бундай вазиятларда нафақат бевосита айбдорлар, балки назорат ва масъулият масаласига ҳам эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.

Изоҳлар 0

…

Мавзуга оид янгиликлар