Шоҳида Узоқова Шаҳзода Муҳаммедовани келин қилмоқчи бўлганми? (видео)

ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
- "Эслаб эслаб" кўрсатувида Шаҳзода Муҳаммедова Шоҳида Узоқова билан боғлиқ хотираларини бўлишди.
- Суҳбат давомида Шоҳида Узоқова бир пайтлар Шаҳзода Муҳаммедовани ўғли Алишер Узоқовга келин қилмоқчи бўлгани маълум бўлди.
- Шаҳзода Муҳаммедова эса Алишер Узоқов унга ёқмагани сабабли турмушга чиқмаганини айтди.
Актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳаммедова Севимли телеканалининг “Эслаб эслаб” кўрсатувида актриса Шоҳида Узоқова билан боғлиқ хотираларини ёдга олди. Суҳбат давомида Шоҳида Узоқова бир вақтлар Шаҳзода Муҳаммедовани ўғли Алишер Узоқовга келин қилмоқчи бўлгани маълум бўлди.
Шаҳзода Муҳаммедова болалик хотиралари ҳақида гапирар экан, “Эсмералда” сериалини Шоҳида Узоқованинг овози орқали эслаб қолганини айтди.
“Болалигим мени “Эсмералда” киноси билан боғлиқ. Ўша пайтларда Instagram, Telegram, TikTokлар бўлмаган. Маҳаллага чиқиб, болалар билан ўйнаётганимизда “Эсмералда” бошланади, деб дугоналаримиз билан югуриб уйга кирардик. Ўша пайтларда ҳаммамиз оилавий бир дастурхон атрофида овқатланардик. Сериални бошидан охиригача, ипидан игнасигача томоша қилганман. Онам санъатсевар инсон бўлганлари учун Шоҳида Узоқова деган актриса овоз берганини айтиб турардилар”, — деди Шаҳзода Муҳаммедова.
Орадан йиллар ўтиб, Шаҳзода Муҳаммедова кино индустриясига кириб келади ва “Тундан тонггача” фильмида Шоҳида Узоқова билан бирга рол ижро этади. Актриса фильмда Шаҳзоданинг қайнонаси образини гавдалантирган.
“Жуда хурсанд бўлганман. Ўша пайтда Алишер Узоқов энди партнёрим бўлган. У оғир-вазмин, камгап эди, менга атайлаб ёрдам бермасди. Шоҳида опа эса ролларимга ёрдам берардилар. Бунинг учун каттакон раҳмат. Сизни яхши кўраман. Кинодаги қайнонамни худди ҳаётдаги қайнонамдек ҳис қиламан”, — дея Шоҳида Узоқовага миннатдорлик билдирди Шаҳзода.
Шундан сўнг Шоҳида Узоқова кутилмаган гапни айтди.
“Ҳаётда ҳам келин қилмоқчи бўлганман, лекин сен келин бўлишни хоҳламагансан”, — деди актриса.
Шаҳзода Муҳаммедова эса нима сабабдан Алишер Узоқовга турмушга чиқмаганини очиқ айтди.
“Чунки Алишер Узоқов менга ёқмаган”, — дея жавоб берди дизайнер.






























Изоҳлар 0
…