Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим тўйи қачон бўлади?

1 дақиқа ўқиш6.2K
Юлдуз Ражабова ва Эмре Кивилжим тўйи қачон бўлади?

Ўзбекистонлик таниқли актриса Юлдуз Ражабова ҳамда турк кино олами юлдузи Эмре Кивилжимнинг никоҳ маросими мухлислар диққат марказида бўлиб турибди. 17 февраль куни Истанбулда бўлиб ўтган никоҳдан сўнг, кўпчилик жуфтликнинг катта тўйи қачон ўтишига қизиқиш билдирган эди.

Яқинда бўлиб ўтган спектакль премьераларидан бирида журналистлар Эмре Кивилжимга айнан шу савол билан мурожаат қилишди. Турк актёри ўз жавобида тўй маросимини айнан Тошкент шаҳрида ўтказишни режалаштирганликларини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, дастлаб никоҳ ва кичик зиёфатни сир сақлаш ниятида бўлишган, бироқ меҳмонлар томонидан ижтимоий тармоқларга жойланган суратлар туфайли бу янгилик тезда тарқалиб кетган.

Эмре Кивилжим тўй маросими яқин бир икки ой ичида бўлиб ўтишини таъкидлади. Ҳозирда юлдузли жуфтлик катта тантанага тайёргарлик кўрмоқда. Мухлислар актрисанинг ўзбекона урф-одатлар асосида ўтадиган тўйини интиқлик билан кутишмоқда.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?