Сардор Мамадалиевга нисбатан суд иши очилгани айтилмоқда

1 дақиқа ўқиш8.7K
Сардор Мамадалиевга нисбатан суд иши очилгани айтилмоқда

Ижтимоий тармоқларда хонанда Сардор Мамадалиевга нисбатан суд иши очилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Маълум бўлишича, бу ҳолат унинг “Чотки TV” YouTube каналига берган интервьюсидан кейин юзага келган.

Интервью давомида хонандадан Шерали Жўраев ижросидаги машҳур “Кўрмишам” қўшиғини куйлаб бериш сўралган. Айнан шу ижродан сўнг видеонинг тегишли қисми YouTube платформасидан олиб ташланган ҳамда хонандага нисбатан суд иши қўзғатилгани айтилмоқда.

Сардор Мамадалиев ўзининг Instagram саҳифасида жойлаган видеода ушбу масала фақат унга тегишли эмаслигини айтди. Унинг таъкидлашича, яна қарийб 20 нафар шахс ҳам айнан шу асосда жаримага тортилаётган бўлиши мумкин. Ҳозирча жарима миқдори очиқланмаган.

Бундан ташқари, хонанда Адлия вазирлигига кетаётган пайтда автомобилни хавфсизлик камарини тақмасдан бошқаргани ҳам қайд этилган. Шу сабабли ИИББ ходимлари томонидан у билан профилактик суҳбат ўтказилиб, тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилган. Ҳайдовчи йўл ҳаракати қоидаларининг 9-бандига амал қилмагани учун унга нисбатан чоралар кўрилган.

Сардор Мамадалиевга нисбатан суд иши очилгани айтилмоқда

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?