“Онамнинг қистови билан уйланганман” — Сардор Мамадалиев (видео)

1 дақиқа ўқиш233
“Онамнинг қистови билан уйланганман” — Сардор Мамадалиев (видео)
ҚисқачаAI ёрдамида тайёрланганКўрсатиш
  • Сардор Мамадалиев онасининг қистови билан 30 ёшида оила қурганини маълум қилди.
  • Унинг айтишича, ўзи учун муносиб жуфт излаш жараёни 27 ёшидан бошланган ва икки-уч йил давом этган.
  • Хонанда, агар онаси бўлмаганида, ҳали ҳам уйланмаган бўлиши мумкинлигини таъкидлади.

Хонанда Сардор Мамадалиев “ИнтервюТВ” лойиҳасига берган интервюсида кеч уйлангани, умрининг икки-уч йилини ўзига муносиб жуфт излаш билан ўтказгани ҳақида гапирди. Санъаткорнинг айтишича, у онасининг қистови билан 30 ёшида оила қурган.

Суҳбат давомида бошловчи хонандадан уйланиш қарори қандай бўлгани, бу жараён осон кечган-кечмагани ҳақида сўради. Шунингдек, кўплаб санъаткорлар учун оила қуриш осон бўлмаслигини таъкидлади.

“Менга қолса, ҳали ҳам уйланмаган бўлардим. Марҳума онам кўп гапирардилар. Кўнгил сезади шекилли, онам: «кўзим тириклигида уйлан, уйлан», деб кўп айтардилар. Уларнинг қистови билан 30 ёшимда уйланганман”, — деди хонанда.

Бошловчи унинг 30 ёшида оила қурганига аниқлик киритгач, Сардор Мамадалиев бу ёшда инсоннинг дунёқараши ўзгаришини таъкидлади.

“Одам барибир 30 ёшда бошқача фикрлайдиган бўлиб қоларкан. Оила, бола-чақа ҳақида кўп ўйлайвермайсиз. Шунинг учун онам яхши ҳам мажбурлаган эканлар”, — деди у.

Бошловчи эса инсон ёши улғайгани сари ёлғиз ҳаётга кўникиб қолиши, жуфт танлаш имкониятлари ҳам ортиб бориши мумкинлигини айтди.

Хонанда ҳам ўзига муносиб жуфт излаш учун анча вақт сарфлаганини яширмади. Унинг сўзларига кўра, бу жараён 27 ёшидан бошланган ва икки-уч йил давом этган.

“Мен ҳам анча танлаганман. Икки-уч йил умрим кетган. 27 ёшимдан бошланган. Марҳума онам деярли ҳар куни: «Қачон уйланасан? Қачон уйланасан?» деб сўрардилар. Менимча, 30 ёш яхши. 30 ёшдан кейин эса кеч бўларди”, — дея фикр билдирди Сардор Мамадалиев.

Мақола сизга ёқдими?

Обуна билан реклама бўлмайди

Zamin Premium — ойига 4 900 сўм

Изоҳлар0

…

  1. Футбол академиялари учун Skaut: тўлов, давомат ва ота-она билан алоқа энди битта тизимда
  2. Тошкентдан Америкага: Нурмухаммад Исмоилов Akinda орқали ҳалол инвестицияни глобал миқёсга олиб чиқмоқда
  3. Автосервисингизни рақамлаштиринг: Bip Business билан мижозларни йўқотманг
  4. Машина ойнасига рақам ёзиш хавфлими? Bip ҳайдовчилар учун янги ечим топди!
  5. 8 та кенг тарқалган молиявий хато: нималардан сақланиш керак?
  6. Playmatch: майдон эгалари ишини анча енгиллаштиради
  7. Playmatch: футбол ўйнаш учун керакли барча хизматлар битта иловада
  8. Кундалик харажатлар учун картани қандай танлаш мумкин?
  9. Элдор Шомуродов футбол академияси ва TBC Bank: болалик орзуларидан катта футболгача
  10. ANORBANK Бўстонлиқдаги 168-сон мактаб-интернат тарбияланувчиларини табриклади
  11. Ҳайдовчилар ва ташувчилар учун ОСГОП суғуртасининг афзалликлари...
  12. Pure Milky’дан навбатдаги креатив: Ҳар қадам — азиз инсонларга меҳр билан!
  13. Кредит олиш имкониятини ошириш учун қаерда ишлаш керак?
  14. Бизнес имкониятингизни кенгайтиринг
  15. Фаннинг ривожланишига барчамиз масъулмиз!
  16. XIV Тошкент халқаро кинофестивали қандай ўтказилмоқда?